"Милан" Леау билан шартномани узайтира олмаса, бошқа футболчи сотиб олади

"Милан" Рафаэль Леау билан ҳамон шартномани узайтира олмади. Эндиликда, клуб унинг ўрнига бошқа футболчи олиб келишни ўйлаяпти. Вариантлар орасида "Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилиш ҳам бор.

"CalcioMercatoweb" нашри бераётган маълумотларга кўра, ушбу трансфер 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Англия клуби вингерни 117 миллион еврога харид қилганди. "Шаҳарликларнинг ўзи ҳам ушбу трансферга қарши эмас. Сабаби, жамоа келаси ёзда Жуд Беллингемни сотиб олмоқчи.

Жек Грилиш ушбу мавсум "Манчестер Сити таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!