"Милан" "Реал" футболчисини ижарага олди
"Милан" "Реал"нинг 18 ёшли ҳимоячисини ижарага олди.
Алехандро Хименес Санчес "Милан" ёшлар жамоасида ҳаракат қилади. Шартнома якунига кўра, италияликлар футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Мадридриклар ҳам Санчесни кейинчалик сотиб олиш вариантини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Хименес ўтган мавсум "Кастилья" сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар