«Милан» ва «Ювентус» «МЮ» ҳимоячисини нишонга олди
Диогу Далот мавсум охирида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиб, «Милан» ёки «Ювентус»га ўтиши мумкин.
Португалиялик қанот ҳимоячиси Диогу Далот жорий мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»дан кетиши мумкин.
A Bola нашри маълумотларига таянган ҳолда, pianetamilan.it хабар беришича, футболчи Италия А Сериясига қайтиши эҳтимоли мавжуд. Унга «Милан» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Далотнинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади. Шу билан бирга, инглиз клуби келишувни бир томонлама яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга. Демак, шартномани узайтириш имконияти ҳам сақланиб қолмоқда.
Бироқ кўп нарса «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи, аргентиналик Маурисио Почеттинонинг Брага шаҳрида туғилган футболчи ҳақидаги фикрига боғлиқ бўлади.
Изоҳлар (0)