"Милан" юлдузи янги мавсумни Осиёда бошлаши мумкин
“Милан” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли туркиялик футболчига “Ал-Духаил” клуби жиддий қизиқмоқда. Қатарликлар унга йилига 8 млн евро маош тўлашга тайёр. Бундан ташқари, унга яна худди шу миқдорда бонус ҳам ваъда қилинмоқда.
“Милан” ҳам Чалханоглуга янги шартнома таклиф қилмоқда. Унга “Ювентус” ҳам харидор. Бироқ, А Сериянинг ушбу икки клуби футболчига йилига 4 млн евро маош бермоқчи.
Хакан Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар