“Милан”да жароҳат олмаган икки футболчи қолди
А Сериянинг навбатдаги турида “Милан” чемпионат аутсайдери “Салертина”га қарши сафар учрашувини ўтказди. Ўйинда миланликлар мағлубиятдан базўр қутилиб қолди – 2:2.
“Милан” очко йўқотишдан ташқари, мазкур учрашувда ҳисобни очган Фикайо Томоридан ҳам айрилди.
26 ёшли ҳимоячи жароҳати туфайли ўйиндан олинди.
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Милан” жароҳатлар исканжасига тушиб қолган. Умумий ҳисобда жамоада 30 та жароҳат қайд этилган.
Томори жорий мавсумда миланликларнинг шикастланган 21-футболчисига айланди. Ҳозирча, ушбу жамоа сафида фақат олти нафар ўйинчи жароҳатлардан узоқ юрибди. Бироқ улардан икки нафари – Оливье Жиру ва Тижани Рейндерс асосий таркиб аъзолари ҳисобланади холос.
Фикрлар