"Милан"нинг янги бош мураббийи аниқ
"Милан"нинг кейинги бош мураббийи маълум. Клуб португалиялик мутахассис Паулу Фонсекани олиб келишга қарор қилди.
"Sky Sports" нашри хабар беришича, "Лилль" устозининг Франция жамоаси билан шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. У янги битим имзолашни истамаяпти ва миланликларнинг таклифини қабул қилишга тайёр. Шу билан бирга, Италияда ишлаш учун "Марсель"га рад жавобини берган. Томонлар музокараларни бошлади. "Милан" мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
"Лилль" бу мавсум Франция чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди. Жамоа ундан мамнун эди, лекин мутахассис топ клубга ўтишни истамоқда.
Маълумот учун, Фонсека бундан олдин "Рома" ва "Шахтёр" клубларини бошқарган.
Фикрлар