Миллатлар лигаси финали 2023 йилда бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат номи ҳам маълум

UEFA миллатлар лигаси финал баҳслари 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади. Беллашувларга Нидерландиянинг Роттердам ва Энсхеде шаҳарлари мезбонлик қилиши кўзда тутилган. 

Ярим финал ўйинлари 14 ва 15 июнь кунлари ўтказилади. Учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви 18 июнь куни старт олади. 

Финал ўйинларида Нидерландия, Хорватия, Италия ва Испания терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боради. Ярим финалга қуръа ташлаш маросими 2023 йил январь ойида Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!