Миллатлар лигаси. Жаҳон чемпионати финалчилари ўзаро ўйинда муроса кўчасини танлади
Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Хорватия - Франция учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Меҳмонларнинг голи 52-дақиқада Рабьо ҳисобига қайд этилди. Хорватларнинг голини пенальтидан Ребич киритди.
Шу тариқа, Франция кетма-кет иккинчи турда очко йўқотди. Дешам шогирдлари 1-турда Данияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Хорватия ҳам икки турда очко йўқотди. Илк баҳсда Жаҳон вице-чемпионлари Австрияга йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Фикрлар