Миллатлар лигаси. Нидерландия қўшнисини "янчиб" ташлади, Депайдан дубль!

CHERY AUTO

Миллатлар лигаси 1-туридан ўрин олган Бельгия - Нидерландия учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Депай бу баҳсда дубль муаллифига айланди. Яна икки гол Бергвейн ва Дюмфрис ҳисобига қайд этилди. Мезбонларнинг ягона голи Батшуайи номига ёзиб қўйилди.  

Шу тариқа, илк турда "лолалар юрти" вакиллари 3 очко эгасига айланди. "Қизил иблислар" дастлабки ўйинда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!