Миллатлар лигаси. Хорватия кутилмаганда ўз уйида йирик мағлубиятга учради

Миллатлар лигаси 1-туридан ўрин олган Хорватия - Австрия учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Австрияликлар таркибида Арнаутович, Грегорич ва Забитцер ўз номини таблога ёздириб қўйди. Мезбонлар бу учрашувни голсиз якунлади. 

Шу тариқа, илк турда Австрия 3 очко эгасига айланди. Хорватлар дастлабки ўйинда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!