Миллатлар лигасининг ярим финалига қуръа ташланди

УЕФА Миллатлар лигасининг ярим финал жуфтликлари номи маълум бўлди.

Бугун 3 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида мусобақанинг финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, 1-гуруҳ ғолиби бўлган Италия бу босқичда 4-гуруҳ ғолиби Испания терма жамоасига қарши ўйнайди. 2-гуруҳда тенгсиз бўлган Бельгияга 3-гуруҳ ғолиби Франция рақиблик қилади.

Италия – Испания учрашуви 2021 йилнинг 6 октябрь куни, Бельгия – Франция ўйини эса 2021 йилнинг 7 октябрь куни бўлиб ўтади. Финал учрашуви 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

УЕФА Миллатлар лигасининг бу сафарги финал босқичига Турин ва Милан шаҳарлари мезбонлик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)