Мингта гол урадиган ҳужумчи бор

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жо Коул “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда тўпурарлик борасида рекордларни уришга қодирлигини таъкидламоқда.

- Ўйлашимча, Эрлинг Холанд фаолияти давомида 1000 та гол ура олади, - деди Жо Коул.

Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумидаёқ тўпурарлик борасида юқори самарадорлик намойиш этмоқда. 2022 йилнинг ёзида “Боруссия”дан олиб келинганидан бери 39 та учрашувда 45 та гол урди. Шунингдек, жамоадошларини олти маротаба голли пас билан таъминлади.

22 ёшли Холанд Англиядан ташқари Норвегия, Австрия ва Германия чемпионатларида ҳам гол уриш қобилиятини кўрсата олган.

Холанд клублар миқёсида 222 та учрашувда 180 та гол ва 42 та ассист муаллифи бўлган. Норвегия терма жамоаси сафида 23 та ўйинда 21 та тўп киритган.

Бугунги кунда жаҳон футболида энг кўп гол урган ҳужумчи сифатида Криштиану Роналду тан олинади. Португалиялик юлдуз клублар миқёсида 961 та учрашувда 712 та тўп киритиб, 225 та ассист қайд этган. Роналду Португалия терма жамоаси учун 198 та баҳсда 122 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!