Миржалол Қосимов: Финалдан сўнг футболчиларни ўйинга руҳан тайёрлаш осон бўлмади
Бугун Суперлигада 25-тур старт олди. Кун доирасидан "Бухоро" - ОКМК баҳси ўрин олганди. Беллашувда олмалиқликлар 0:1 ҳисобида алаба қозонди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйин қийин ўтди. Финал учрашувидан сўнг йигитларни ўйинга руҳан тайёрлаш осон бўлмади. Бугунги ғалабадан сўнг шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, «Бухоро» жамоаси қуйи лигага тушиб кетганлигига қарамасдан бугунги баҳсда яхши ҳаракат қилди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар чиройли ва жанговор ўйин гувоҳи бўлишди, - деди мураббий.
Фикрлар