Миржалол Қосимов: "Ғалаба қозонганимиз икки карра қувонарли"
Суперлиганинг 8-турида ОКМК ўз уйида “Бухоро”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қисқа фурсатдан кейин ўз майдонимизга қайтдик. Бугун ғалаба қозонганимиз икки карра қувонарли. Нимагаки, “Бухоро” ҳам яхши жамоа, шакллантирилган. Албатта, кўп курашларга бой ўйин бўлди. 2:0 ҳисобида ютиб туришимизга қарамасдан “Бухоро” охиригача курашиб, биринчи бўлимни ўзида ҳисобни тенглаштирди. Қойил қолиш керак. Иккита стандартдан гол уриб ўйинни янада қизиқарли кўринишга келтирдилар.
Иккинчи бўлимда йигитларимиз ўйинга қўшишди ва омад биз томонда бўлди. Бизни қўллаб келаётган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Бухоро”га кейинги учрашувларда омад. Рақибни кучли тарафи айтганимдек, стандартлар, жарима зарбалари, бурчак тўплари, аут...Бундан олдинги ўйинларда ҳам адашмасам “Навбаҳор”ни ҳам стандартдан урилган гол орқали ютиб кетганди. Бу ўйин тарихда қолди ва энди кейинги баҳсларга жамоани тайёрлаш керак.
Фикрлар