Миржалол Қосимов: Жамоани шакллантириш осон эмас, "Локомотив" 5 йил, "Пахтакор" эса 3 йил сарфлади

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда АГМК жамоалари (1:3) ўртасидаги ўйиндан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Водийда осон бўлмаслигини билган эдик. Рақиб шунга муносиб тарзда ҳаракат қилди. Бугунги баҳс бизга омадли келди. Футбол шунақа -  гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Шундай бўлса-да, қўқонликлар кўплаб вазиятларни юзага келтиришди. Йирик ҳисобда мағлубиятга учраётганига қарамай, тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди. Охиригача курашишди. Рақибнинг бугунги ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов жуда ажойиб ўйин ўтказди. Дарвозабон бизни кўплаб вазиятларда қутқариб қолди.

Битта жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Баъзан йиллар давомида битта жамоани шакллантиришга ҳаракат қиласан. “Локомотив”га чемпион бўлиш учун беш йил кетганди. “Пахтакор”га ҳам уч йил лозим бўлди.

Миржамол Қосимов бундан олдинги айрим ўйинларда ҳам бугунгидек бурчакдан гол киритганди. Умуман стандартлар устида биз кўп ишлаймиз", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!