Миржалол Қосимов: Миржамол Қосимовга менинг ўғлимлиги майдонда панд берадиган ҳолат

 

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бу босқичга кучсиз жамоа етиб келмайди. “Динамо” кучли ҳимояланди. Буни билан эдик. Аммо уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олмадик. Биз тезкор гол уриб олишни мақсад қилгандик. Бироқ уддалай олмадик. Бу каби ўйинда кўпроқ ақл билан ҳаракат қилиш зарур.

Захирадан майдонга тушган футболчилар балки, кўрсатмаларимизни тушуна олишмагандир. Қолаверса, улар марказдан ёриб киришга уринишди. Лекин бу бесамар якунланди.

Бу ўйинда ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Билиб бўлмайди балки, сафарда ғалаба қозонармиз. “Динамо” уддалаган ишни бошқалар ҳам эплай олишади.

Олдинги “Динамо”нинг бугунгисидан фарқи бу жамоа кўриниб турибди фақат натижа учун ўйнади. Ҳимоя кучлилиги учун бугун гол ура олмадик.

Миржамол Қосимовнинг тўп узатиши баъзида сизникига ўхшаб кетади. Аксарият ҳолларда унинг ҳаракатлари ҳаракатлари ўхшамай қолади. Бу менда ҳам бўлган. Унга менинг ўғлимлиги панд бериб туради. Шунинг учун босимда тўп тепади, - дейди Қосимов.     

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!