Миржалол Қосимов ОКМК бошқарувида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Драган Черан пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Сентоку имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида Абдумажидов "шерлар"ни олдинга олиб чиқди, лекин иккинчи бўлимда сўнгги дақиқаларда олмалиқликлар 3 та гол билан ғалабани илиб кетди.
Ушбу ғалаба олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учун бош мураббий сифатида "Пахтакор" устидан қозонилган илк ғалаба бўлди. Қосимов шу кунга қадар бош мураббий сифатида "Пахтакор" билан 13 марта тўқнашиб, 10 марта ютқазган ва 3 маротаба дуранг натижа қайд этган эди.
Маълумот учун, "кончилар" бугунги ғалабадан сўнг турнир жадвали пешқадамига айланиб олди.
Фикрлар