Миржалол Қосимов: Танаффусдан сўнг АГМКнинг ўйини сустлашди

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сурхон" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:0) сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳавони иссиқлигига қарамасдан ўйингоҳга келган мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этилди. Биринчи бўлим кескин курашларга ва вазиятларга бой тарзда ўтди. Дастлабки таймда биз ҳам, рақиб ҳам гол уриши мумкин эди.

Танаффусдан кейин жамоамиз бўшашгандек кўринди. Шунингдек, гол ўтказиб юборилган вазиятдаги оддий хато қимматга тушди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилдик. Бироқ "Сурхон" жамоаси ҳимояланишда яхши ўйнади ҳамда қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Биз эса ҳисобни тенглаштириш учун яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
20/09/2019 20:02
Баба...ян билан Косимовга хар доим об-хаво нокулай келади агар ютса биз режаларимиз асосида уйин ташкил этган эдик деган саф-саталар рукач килинади
Shaxboz Bekmurodov
20/09/2019 20:46
Iiiiiiii bolla harakat qillu bollada ayib yuu hamma ayib menda istefoga chiqmaymaaaaan. iiiiiiiiiiii
&
Surxon turon
20/09/2019 20:39
Миржололди ӯзи кучайганми дийман мухлисларга бӯлган момиласини яқинда видиосини кӯрдик