Миржалол Қосимов узоқ кутган футболчисини жамоасига олиб келди
"Қўқон-1912" футболчиси Ойбек Рустамов фаолиятини АГМК таркибида давом эттиради.
Қўқонликлар матбуот хизмати берган хабарга кўра, 25 ёшли ярим ҳимоячи олмалиқликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чекди. У ижара асосида ҳаракат қилади, трансфер ҳуқуқи эса "Қўқон-1912"да сақланиб қолади.
Аввалроқ, сайтимиз журналисти Жалолиддин Қобилжонов "Телеграм"даги саҳифаси орқали ушбу трансфер ҳақида маълумот берганди.
"Кончилар" бош мураббийи Миржалол Қосимов олдин ҳам ушбу трансферга бир неча бор ҳаракат қилган.
Фикрлар