Мирзакамол Нематов Тошкентда жанг ўтказади, рақиб ҳам аниқ бўлди

Юртимизда профессионал бокс оқшомлари ташкилотчилиги тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 14 март куни Тошкент шаҳрида жойлашган Юнусобод спорт саройида "Akhmat Fight Promotion" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида бир қатор ҳамюртларимиз рингга кўтарилади.

Асосий жангларнинг бирида супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Мирзакамол Нематов (7-1, 3КО) россиялик Зураб Чаниевга (5-3-1, 2КО) қарши жанг ўтказади.

24 ёшли Нематов 31 январь куни ўзининг охирги жангида Толибжон Сарабеков устидан муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. Унга рақиблик қилувчи Чаниев ҳам биз учун бегона эмас. У ўз вақтида бошқа бир Ўзбекистон вакили Ҳусниддин Пулатовни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

14 март куни бўлиб ўтган жангда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!