Мишель Платини яна катта футболга қайтмоқчи
Ads

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини яна катта футболга қайтиш учун курашмоқчи.

L'Equipe нашрининг хабар беришича Платини Франция футбол федерацияси президентлиги учун бўладиган сайловларда ўз номзоди билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Айтиш лозимки, ушбу сайлов 2020 йилда бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу лавозимда Ноэль Ле Граэ фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Платини ЖЧ-2018 ҳамда ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлашда коррупцияга алоқадор деб топилиб, УЕФА президентлигидан озод этилган ва маълум муддатга футболдан дисквалификация қилинган эди. Унинг дисквалификацияси эса жорий йилнинг 7 октябрь куни тугайди.