ММА жангчиси диний можаро сабабли ҳибсга олинди
Ленинград вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари аралаш яккакураш устаси Эрзиман Байрамовни қўлга олди. У диний зиддият сабабли эркак кишини калтаклашда айбланмоқда. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича матбуот хизмати хабар берди.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса 30 сентябрь куни эркаклар ўртасида "виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисидаги федерал қонун" талқинидаги келишмовчилик сабаб юзага келган. Жабрланувчи дастлаб полицияга ариза ёзишдан ва тан жароҳатларини қайд этишдан бош тортган, бироқ гувоҳларнинг сўровидан сўнг жиноят иши қўзғатилди.
Терговчилар Байрамовни қамоққа олиш чораси қўлланиши бўйича судга мурожаат қилмоқчи.



Фикрлар