ММА жангчиси Жефф Монсон қачон фаолиятини якунлаши ҳақида айтиб ўтди
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси Жефф Монсон фаолиятини 2019 йилда якунлашини айтиб ўтди.

- Шуни таъкидлашим даркорки, 2019 йилнинг апрель ойида жанг ўтказишни режалаштиряпман. Шу қатори, кейинги йилнинг декабрида Лос-Анжелесда мен учун оҳирги жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бундан сўнг, болаларни тарбиялашга бел боғлайман.

Кейинги ҳафта Челябинскда жароҳлик амалиётини ўтказишга мажбурман. Ушбу муолажадан тикланиш учун менга икки ой керак бўлади, - дея Монсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 28 май куни Россия президенти Владимир Путин жангчига Россия Федерацияси фуқаролигини тақдим этди.

Монсон ММАдаги фаолияти давомида 60 ғалаба, 26 марта имкониятни бой берган.