ММА тарихидаги энг буюк жангчи ким? Алекс Перейра жавоб берди
Ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) амалдаги UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейра кимни аралаш яккакурашлар тарихидаги энг яхши жангчи деб ҳисоблашини айтди.
“Жон Жонс ММА тарихидаги энг буюк жангчи. Дана Уайт айтганидек, у ҳақиқий эркак", - деб Перейранинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow" портали.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 285" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Жонс (27-1-1 N/C) франциялик Сирил Ган(12-2)га қарши октагонга чиқиб, уни биринчи раунддаёқ мағлуб этганди.
Фикрлар