ММА: Тарихий Ўзбекистон чемпионатининг финал жуфтликлари маълум бўлди

  • 14 март, 2020, 21:13
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, пойтахтимизда аралаш жанг санъатлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мамлакат биринчилиги юртимиз спорти оламида тарихий воқейлик бўлиб из қолдирмоқда.

Сабаби эса барчага маълум. Бундай турнир Ўзбекистонда илк маротаба ўтказиляпти.

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил этилаётган ушбу чемпионат қизғин палласига етиб келди. Дастлаб, ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланган бўлса, бугун, катталар ўртасида чорак ва ярим финал жанглари ҳам ўтказилди.

9 та вазн тоифасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал натижалари билан танишинг:

                                                                     52.2 кг
Одил Сайфиддинов (Самарқанд) – Нуғмон Нуриддинов (Тошкент) – Самарқанд вакили оғриқли усулни қўллаган ҳолда ғалабага эришиб, финалга йўл олди.

Ҳумоюншоҳ Зокиров (Навои)- Азизбек Усмонов (Тошкент вил) – навойилик спортчи очколар ҳисобига ғолиб чиқди ва иккинчи финалчига айланди.

                                                                      56.7 кг

Бехруз Исмоилов (Тошкент) – Диёрбек Рўзибоев ( Андижон) – очколар ҳисобига Тошкент шаҳри вакили устун келди.

Шаҳзод Пўлатбоев (Хоразм) – Алимирзо Кенжаев (Бухоро) – Бухоро вакили оғриқли усул эвазига ғалаба қозонди.

                                                                      61.2 кг

Сухроб Отажонов (Хоразм) – Шерзод Ризақулов (Бухоро)хоразмлик жангчи бўғиш услуби эвазига зафар қучди.

Иляс Ҳасанов (Самарқанд) – Иззат Қодиров (Тошкент) – Тошкент вакили бўғиш услуби орқали ғолибликка эришди.
                                                                        65.8 кг

Асадбек Неъматов (Тошкент вил) – Фаррух Олимжонов (Навои) – очколар ҳисобига навойилик спортчи ғалаба қозонди.

Беҳзод Неъматов (Сурхондарё) – Феруз Усмонов (Тошкент) – Тошкент вакили очколар ҳисобига зафар қучди.

                                                                         70.3 кг

Феруз Мирзақобилов (Қашқадарё) – Шукрилло Рустамов (Андижон) – очколар ҳисобига кўра, андижонлик атлет ғолиб чиқди.

Элбек Мисиров (Сурхондарё) - Бехруз Акбаров (Тошкент) – Тошкент вакили ғалаба қозонди.

                                                                         77.1 кг

Маҳмуд Розиев (Бухоро) – Дониёр Усмонов (Навои) – навойилик спортчи ғалаба қозонди.

Азизжон Ғуломҳасанов (Самарқанд) – Зокиржон Мамарасулов ( Андижон) -  оғриқли усул эвазига Самарқанд вакили ғолиб чиқди.

                                                                         83.9 кг

Икром Ержонов (Қорақалпоғистон) – Сардор Ҳазратов (Навои) – навойилик спортчи рақибини нокаутга учратди.

Абдусодиқ Маҳмудов ( Қашқадарё) – Ислом Балтаев ( Тошкент) -  Тошкент вакили техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

                                                                           93 кг

Дилшод Жабборов (Фарғона) – Роберт Горипов (Андижон)Фарғона вакили техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Ҳусан Раҳимов ( Тошкент) – Акмал Абдубаннаев (Наманган) -  техник нокаут эвазига Тошкент вакили зафар қучди.

                                                                            120,2 кг

Ўткир Ражапов (Самарқанд) – Файзулло Муҳаммадов (Андижон) – Андижон вакили рақибини нокаутга учратди.

Аббос Раҳматуллаев (Сурхондарё) – Шаҳзод Пўлатов (Бухоро) – очколар ҳисобига бухоролик атлет ғалаба қозонди.

Ярим финал натижалари шундай кўриниш олди. Эртага, Қуйидаги жуфтликлар илк бор ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати ғолиблиги учун жанг олиб боришади.

ФИНАЛ

52.2 кг

Одил Сайфиддинов (Самарқанд)- Ҳумоюншоҳ Зокиров (Навои)

56.7 кг

Беҳруз Исмоилов (Тошкент) – Алимирзо Кенжаев (Бухоро)

61.2 кг

Сухроб Отажонов (Хоразм) -Иззат Қодиров (Тошкент)

65.8 кг

Фаррух Олимжонов (Навои) – Феруз Усмонов (Тошкент)

70.3 кг

Шукрулло Рустамов (Андижон) - Бехруз Акбаров (Тошкент)

77.1 кг

Дониёр Усмонов (Навои) – Азизжон Ғуломҳасанов (Самарқанд)

83.9 кг

Сардор Ҳазратов (Навои) – Ислом Балтаев (Тошкент)

93 кг

Дилшод Жаббаров (Фарғона) – Ҳусан Раҳимов (Тошкент)

120.2 кг

Файзулло Муҳаммадов (Андижон) – Шаҳзод Пўлатов (Бухоро)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!