Модрич ҳамюртимизнинг жамоадошига айланиши мумкин
"Реал" аъзоси Лука Модрич ҳали ҳам сўнгги қарорни қабул қилгани йўқ. У мазкур мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Сўнгги марта 10 март куни бўлиб ўтган "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибга киритилган хорват ёзда жамоани тарк этиши ҳам мумкин. Унга эса Туркия клубидан қизиқиш бор.
"Diario Sport" нашри хабар беришича, иккинчи дивизион ғолиблигини қўлга киритган "Эюпспор" 39 ёшли футболчига таклиф билан чиқмоқчи. Арда Туран бошчилигидаги клуб келаси мавсумдан Туркия суперлигасида иштирок этишини ҳисобга олиб, таркибни кучайтиришни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Туркия жамоасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Ўрозов ҳаракат қилади. Футболчи 2023 йил ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан 300 минг евро эвазига "Эюпсор" таркибига бориб қўшилган.
Ўразов ҳозирги кунга қадар клуби сафида 1 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи асосан ёшлар жамоасида ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар