Модрич келажаги борасида бир қарорга келди

Лука Модрич "Реал"ни тарк этмайдиган бўлди. 

Аввалроқ, Мадрид клуби ярим ҳимоячиси "Ан-Наср" таклифини рад этганди. Риёдликлар унга йиллик 40 миллион евро маош тўлашга тайёр эди. 

"AS" хабарига кўра, хорватиялик футболчи Саудия Арабистони ҳамда МЛС клубидан янги таклиф олган. Бироқ хавбек уларни рад этган. Маълум бўлишича, Лука яна бир мавсум "Реал"да қолмоқчи. 

Модричнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. 


Comments

You must be logged in to commet!