Модрич Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақида гапирди

  • 14 апрель, 2021, 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрич ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “қироллик клуби”га ўтиши мумкинлиги тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Журналистлар эҳтимолий трансферлар ҳақида мунтазам ёзишади. Мбаппе – топ даражадаги футболчи. У буни клубда ҳам, терма жамоада ҳам исботлади. “Реал” буюк футболчиларни қабул қилишдан ҳамиша хурсанд бўлган.  Бироқ ҳозир бу ҳақда ортиқча гапириш нотўғри. Нималар бўлишини кейин кўрамиз”, - деди хорватиялик футболчи.

22 ёшли Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти. Шу сабабли Париж клуби уни жорий ёзги трансферлар даврида 130-140 млн евро миқдоридаги маблағ эвазига сотиб юбориши айтилмоқда.

Мбаппе жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 29 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!