Модрич "Реал" рекордини янгилади

  • 19 декабрь, 2024, 21:45
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лука Модрич "Реал Мадрид" таркибида қўлга киритилган совринлар сони бўйича рекордни янгилади.

Модрич учун бу "Реал" таркибидаги 28-совриндир. Хорватиялик ярим ҳимоячи клуб тарихидаги энг кўп унвон соҳиби ҳисобланади.

Кейинги поғоналарда Даниэл Карвахал 27 та, Начо 26 та, Карим Бензема ва Марсело эса 25 тадан соврин билан эгаллаб турипти.

Маълумот учун, мадрид клуби Қитъалараро кубок финалида "Пачука"ни 3:0 ҳисоби билан мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!