Модрич

Defenca Central нашрининг хабарига кўра, "Реал" ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашичга қизиқиш билдирмоқда.

"Қаймоқранглилар" 34 ёшни қарши олган Лука Модричнинг ўрнига янги номзод қидиришяпти.

Хорватиялик футболчининг ўзи "армиячилар" ярим ҳимоячисини сотиб олишни Мадрид клубига маслаҳат берган.

Модрич ва Влашич терма жамоадаги ўйинлари орқали бир-бирларини яхши билишади.

Маълумот учун, Влашич РПЛнинг жорий мавсумида 22 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nodir Qudratov
26/03/2020 08:15
Shomurodov ni olinglar hujumchi yo madridda