Модрич тарихий шахсга айланди

Испания чемпионатининг 34-турида “Реал” футболчилари ўз майдонида “Кадис” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик сари дадил қадам ташлади.

Бу баҳс мадридликларнинг хорватиялик плеймейкери Лука Модрич учун тарихий аҳамият касб этди.

Модрич Испания чемпионатлари тарихида “Реал” сафида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди. Лука ўйин куни 38 ёшу 238 кунлик эди.

Аввалги рекорд машҳур футболчи Ференц Пушкашга тегишли бўлган. У 1965 йили Испания чемпионатида “Реал” сафида 38 ёшу 233 кунлигида майдонга тушиб, рекодчи бўлганди.

Лука Модричнинг шартномаси 30 июнь куни якунланади. Унгача моҳир ярим ҳимоячи яна бир неча учрашувда майдонга тушиши, ҳатто клуб билан ҳамкорликни узайтириб, келаси мавсумни ҳам “Қироллик клуби”да ўтказиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Yunusov
05/05/2024 01:13
Qoladi