Модричнинг "Реал"ни тарк этиш эҳтимоли юқори
Хабарингиз бор, Лука Модричнинг "Реал" билан тузилган шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Унинг келажаги ноаниқ бўлиб турганди, лекин энди ярим ҳимоячи жамоани тарк этиши аниқлашиб бормоқда.
"Relevo" нашри хабар беришича, 38 ёшли хорват қолиши учун маошининг сезиларли даражада камайишига ҳам тайёр, лекин клуб унга янги битим таклиф қилмаяпти, яъни ярим ҳимоячига келаси мавсум таркибдан жой топилмайди.
Модричнинг кетиши Арда Гюлерга янги мавсумда кўпроқ ўйнаш имконини беради. Ушбу мавсум туркиялик хавбек кам ўйин амалиётига эга бўлди.
Лука 2012 йили 35 миллион еврога "Тоттенхэм"дан сотиб олинганди. У мадридликлар билан 5 марта ЕЧЛ, 4 та Ла Лига ва 4 та Испания кубоги совринларига эга чиқди. Шу билан бирга, "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритди.
Фикрлар