Монтеррейда Магдалена Рибарикова хурсанд бўлди

WTA томонидан Мексикада ўтаёган "Abierto GNP Seguros" мусобақасида словакиялик Магдалена Рибарикова иккинчи даврага йўл олди.

Турнирнинг биринчи даврасида Магдалена япониялик Мисаки Доини 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобида таслим қилди. Шунингдек, ушбу босқичда Штефани Фогеле (Швейцария) ва Ана Богдан (Руминия) ўзаро рақобатлашди. Учрашув 7:6, 6:2 ҳисобида Штефани фойдасига ҳал бўлди.

Энди навбатдаги босқичда М.Рибарикова ҳамда Ш.Фогеле ўзаро куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!