"Moscow Grand-Prix Final". Турсунқулова ҳамда Рафаловичнинг рақиблари маълум

6-7 декабрь кунлари Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора иштирок этади.

Бугун биринчи кунги баҳслар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Никита Рафалович илк босқичда австралиялик Жэк Мартонга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб бўлган таэквондочи кейинги босқичда Арон Кук (Молдова) - Рауль Мартинес Гарсия (Испания) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Нигора Турсунқулова эса 1/8 финалда хорватиялик Матеа Йелич билан тўқнаш келади. Бу жуфтлик ғолибаси Милена Титонели (Бразилия) - Лаурен Уильямс (Буюк Британия) жанги ғолибаси билан ярим финал учун курашади.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!