Москера А Сериясининг етакчи клубига ўтиши мумкин
«Интер» «Арсенал»да ўйнаётган 22 ёшли испаниялик ҳимоячи Кристиан Москерани узоқ муддатли лойиҳа доирасида сотиб олишни режалаштирмоқда.
Миланнинг машҳур «Интер» клуби Лондоннинг «Арсенал» жамоасида тўп сураётган 22 ёшли испаниялик ҳимоячи Кристиан Москера билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Унинг маълумот беришича, «Интер» Москерани узоқ муддатли лойиҳа доирасида жамоага қўшишни режалаштиряпти. Шу билан бирга, италиялик клуб ҳимоячи учун ягона даъвогар эмас.
Кристиан Москерага Саудия Арабистонининг «Ал-Хиляль» ва «Ал-Наср» жамоалари, шунингдек, Туркиянинг «Фенербахче» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Москера 2025 йили «Валенсия» таркибидан «Арсенал»га ўтган. Лондон клуби сафида у Англия чемпиони бўлишга ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)