Мотта "Ювентус"да ишлашга тайёр

Массимилиано Аллегрини бўшатганидан кейин "Ювентус" ўзига кўп ҳам мураббий излаб ўтирмади. Клубнинг кейинги устози катта эҳтимол билан Тьяго Мотта бўлади.

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар деярли келишувга эришди. У билан 3 йиллик шартнома имзоланади. Италиялик мутахассиснинг маоши 5 миллион евро бўлади. 

"Болонья" билан ажойиб мавсум ўтказган Мотта тез орада жамоа билан хайрлашади. Бундан олдин "Специя" ва "Женоа"ни бошқарган Тьяго энди туринликларга ҳам устозлик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!