Моуриньонинг Эндрикдан ҳафсаласи пир бўлди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Эндрик ҳозирча жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг тўлиқ ишончини қозона олмаяпти.
Янги мавсум олдидан бразилиялик ёш форвард Килиан Мбаппенинг асосий ўринбосари сифатида кўрилаётган эди. Аммо португалиялик мутахассисни ёзда жамоага қўшилган Карлос Эспининг ўйини кўпроқ ишонтирди. Шу боис, The Touchline нашри ёзишича, эндиликда Мбаппега алмашув сифатида биринчи навбатда майдонга тушириладиган футболчи айнан испаниялик янги келган Эспи бўлади.
Эндрик эса ҳозиргача жорий мавсумда бирор дақиқа ҳам майдонга тушмади. Шу билан бирга, 20 ёшли ҳужумчига бугунги Ла Лига доирасидаги «Райо Вальекано»га қарши учрашувда маълум ўйин амалиёти берилиши кутилмоқда.

Фикрлар