Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Моуриньо: Эндрикни "Реал"да мен қолдирдим

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Мураббийнинг гапи гап

«Реал» жамоасининг бош мураббийи Жозе Моуринью ёш ҳужумчи Эндрик бу ёзда Мадрид клубини тарк этмаслигини маълум қилди. 

Португалиялик мутахассис бразилиялик футболчининг кетишига шахсан тўсқинлик қилганини айтди.

«Эндрик – менга жуда ёқадиган футболчи. Унга бошқа жамоалардан таклифлар жуда кўп бўлди. Лекин мен уни жамоада қолдиришни истадим. Шунинг учун Эндрикни на ижарага бердик, на сотдик», - дея таъкидлади Моуринью матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Эндрик «Лион» таркибида ижара асосида ўйнаган эди. У лионликлар сафида барча мусобақалар доирасида 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ