Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Моуриньо: "Мен Ямални "Реал"да кўришни истамайман"

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Жозе Моуринью Ламин Ямални мақтади, лекин «Реал» таркиби кучлилиги учун уни жамоасига олишни истамаслигини айтди.

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью «Барселона»нинг ёш юлдузи Ламин Ямални ўз жамоасида кўришни истар-истамаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Моуриньюнинг таъкидлашича, Ямал юқори салоҳиятга эга бўлган истеъдодли футболчи, аммо «Реал» таркиби унга эҳтиёж сезмаяпти.

«Йўқ. У, шубҳасиз, ажойиб ўйинчи. Жуда ёш, лекин улкан имкониятга эга. Унинг ёшида Европага ва жаҳонга чемпион бўлиш – бу ҳақиқатан ҳам ишонмасликка арзийдиган натижа. Лекин бизда аллақачон жуда кучли таркиб бор. Мен жамоамга бошқа ҳеч кимни қўшмасдим. Ҳозирги таркиб – бу менинг йигитларим. Улар – энг яхшилари», – дея таъкидлади Моуринью.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ