Моуриньо «Реал» раҳбарияти ишончини қозонди
«Реал» бош мураббий Жозе Моуриньонинг фаолиятидан ниҳоятда мамнун.
Клуб ва мураббий ўртасида тўлиқ ўзаро тушуниш ва мутлақ ишонч қарор топган. «Қироллик клуби» Моуриньони жамоанинг «овози» деб ҳисобламоқда. Мадридликлар мутахассиснинг характерини ва раҳбарият талабларини футболчиларга аниқ етказа олишини қадрламоқда.
Жозе Моуриньо ёзда Мадридга кўчиб ўтган эди. «Реал» ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа Чемпионлар лигасида иккита ғалабага эришди.

Фикрлар