Моуриньо: Винисиус билан ўзим гаплашаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларга шахсан қўшилиш истагини билдирган. 

Ҳозирги келишув 2027 йил ёзига қадар амал қилади, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Манба маълумотига кўра, португалиялик мутахассис ўз қўл остида «Қироллик клуби»нинг барча етакчи юлдузлари — Винисиус, Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем бирга ўйнай олишига ишонмоқда. 

Моуриньо бразилиялик вингер билан юзма-юз суҳбатлашиб, уни «Реал»нинг янги лойиҳасидаги энг муҳим фигуралардан бирига айланишига ишонтирмоқчи.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Винисиус ва «Реал» маош масаласида келиша олмаётгани ҳақида хабар берган эди. Футболчи йилига тахминан 30 миллион евро атрофида маош олишни истамоқда, бу Килиан Мбаппе даромадига яқин миқдор ҳисобланади. Бироқ клуб раҳбарияти ҳозирча бундай шартларга рози эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!