Моуриньо ёш ўйинчини "Реал"да олиб қолди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью ёш ярим ҳимоячи Тьяго Питарчнинг ўйинини яқиндан баҳолашни режалаштирмоқда.
18 ёшли футболчига асосий таркибдан мунтазам ўрин олиш осон бўлмаса-да, португалиялик мутахассис уни режаларидан чиқариб ташлагани йўқ. Diario AS нашри ёзишича, Моуриньо Питарчни мавсум олди тайёргарлик даврида синовдан ўтказишни истамоқда.
Ёш испаниялик футболчи учун турли ижара вариантлари кўриб чиқилмоқда. Унга асосий даъвогар сифатида яна Ла Лигага қайтган «Малага» клуби тилга олинмоқда. Бироқ ўйчининг ўзи Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган жамоа сафида тўп суришни афзал кўраётгани хабар қилинган.
Тьяго Питарч бугунга қадар «қорақанд»ларнинг асосий жамоаси таркибида жами 16 ўйин ўтказган ва шу вақт мобайнида икки голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар