Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Моуриньо АПЛга қайтмоқчи

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У Лондон клубини бошқармоқчи

Ҳозирда “Фенербахче" клубида мураббийлик қилаётган Жозе Моуриньо АПЛга қайтмоқчи. Португалиялик мутахассис “Вест Хэм” клубини бошқармоқчи. Бу ҳақида “болғачилар” собиқ скаути Мик Браун хабар берди.

“Эшитишимча, Моуриньо бу таклифга жуда қизиқиб қоларди. Унинг ҳали ҳам Лондонда уйи бор, бу эса вазифани осонлаштиради. Менга айтишларича, агар у Лондондаги клубга қайтиш имкониятига эга бўлса, у бу имкониятдан фойдаланади. У Англияга қайтишни хоҳлаяпти, ва менимча, уни Туркиядан келишга кўндириш муаммо бўлмайди”, – деди Браун Football Insiderга берган интервюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ