Моуриньо Беллингемга янги вазифа топширади
Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни 4-2-3-1 схемасидаги асосий “ўнлик” сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис баъзи ҳолларда Беллингемни жарима майдонидан жарима майдонигача ҳаракат қиладиган «саккизлик» позициясида ҳам ўйнатиши мумкин.
Моуриньо Беллингем билан илк учрашувида унга 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида омад тилаган.
Қайд этилишича, 22 ёшли ярим ҳимоячи португалиялик мураббий учун келаси мавсумдаги асосий футболчилардан бири бўлади.
Ўтган мавсумда Беллингем барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.
Унинг “Реал” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 130 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар