Моуриньо "Бенфика"га қайтгач ўз фикрлари билан ўртоқлашди

  • 18 сентября, 22:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бенфика"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Лиссабон клубига тайинланганидан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Ичимдан кўплаб ҳаяжонли ҳис-туйғулар ўтмоқда, лекин тажриба уларни назорат қилишга ёрдам беряпти. Ишонч учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фахр туйғусини ҳис қиляпман.

Бу клубнинг тарихи ва анъаналарини билмайдиган бирорта португалиялик йўқ. Мен дунёдаги энг катта клублардан бирининг мураббийиман. Мен ўзим учун қизиқарли бўлган ушбу миссияга эътибор қаратмоқчиман.

"Бенфика"да ишлаганимга 25 йил бўлди. Аммо мен бу ерга фаолиятимнинг 25 йиллигини нишонлаш учун келганим йўқ. Айтмоқчиманки, мен мураббийлик қилган катта клубларнинг ҳеч бири менда "Бенфика" каби шараф, масъулият ва мотивация ҳиссини уйғотмаган. Мен сўзларни шамолга совурмайман, балки шу вазифа билан яшайман. 48 соатдан кейин бизда ўйин бўлади ва ҳозир ундан муҳимроқ нарса йўқ", - деди Моуриньо матбуот анжуманида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию