Моуриньо чақирган футболчи “Рома”га ўтадиган бўлди

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо танлаган ўйинчи – Уссем Ауарни Римга кўчиб ўтишга кўндирди.

Португалиялик мураббий январь ойида ярим ҳимояни мустаҳкамлашни режа қилган эди. Тьягу Пинто Моуриньога ёқадиган бир неча футболчиларга мурожаат қилди. Улар орасидан “Лион”дан кетишга тайёр турган Уссем Ауар чорловни қабул қилди.

24 ёшли футболчининг француз клуби билан келишуви ёзда якунига етади. Ауар бошқа клубга ўтиш мақсадида янги битим тузмади.

“Лион” ўзи тарбиялаган ярим ҳимоячини январда қўйиб юбориб, кам бўлса-да, ғазнага пул туширишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!