Моуриньо “Челси”ни бошқариш таклифига жавоб берди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси”ни бошқаришга номзодлар рўйхатига киритилган эди.

Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, португалиялик мутахассис Рим клубидаги фаолиятини давом эттириш мақсадида “аристократлар” таклифига рад жавобини берди.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби мутасаддилари яқинда Моуриньо билан ҳамкорлки масаласида музокара ўтказган. Суҳбат чоғида Жозе “Рома” билан шартномасини охирига етказиб қўйишини айтган.

Моуриньонинг Рим клуби билан ҳамкорлиги келаси йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. Тез орада 60 ёшли мутахассис раҳбарият билан келажагини муҳокама қилиб олади ва келишув яна узайтирилиши мумкин.

Моуриньо бунгача “Челси”ни икки маротаба – 2004-2007 ва 2013-2015 йиллар давомида бошқарган. Унинг қўл остида “аристократлар” уч маротабадан Англия чемпиони ва Лига кубоги ғолиби, бир мартадан мамлакат кубоги ва Суперкубоги эгаси бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!