Моуриньо финал олдидан: "Кетма-кет икки еврокубок финалига чиқишни фақат катта клублар қила олади"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Севилья"га қарши Европа лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рим - футбол шаҳри. У ерда каттароқ нарсаларга эгалик қилиш ҳақида ўйлашади.
Кетма-кет икки еврокубок финалига чиқишни фақат катта клублар қила олади. Мен шахсий ғалабалар ҳақида эмас, "Рома" мухлисларига совға тайёрлаш тўғрисида ўйлаяпман.
Одамлар мени ёшимга қараб, катта деб ўйлашлари мумкин. Чунки анчадан бери футболдаман ва сочларим оқарганини ҳамма кўриб турибди.
Футболчиларга доимо борларини бериб, майдонда тўп тепиш кераклигини айтиб келаман. Шунинг учун ҳам мухлислар бизни ҳурмат қилади. Биз тарих яратиш учун ҳар куни қаттиқ меҳнат қиламиз", - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар