Моуриньо ғалабадан кейин мақтанди
Натижа шунга яраша бўлди
"Реал" Испания чемпионатида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Валенсия»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди. Кеча Мадрид клуби сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучди. «Қироллик клуби» таркибидаги голлар Валверде, Гюлер ва Мбаппе томонидан урилди.
«Бугун биз тўпни жуда катта фоизда назорат қилдик, рақиб эса деярли бирор имконият ярата олмади. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, тўпни йўқотиб қўйганимиздан сўнг Куртуа ажойиб сейв амалга оширди. АЕК билан ўйиндан кейин қайтиш ҳиссиёти жуда ёқимли эканини айтган эдим, лекин бу ҳар доим ҳам идеал ўйин эмаслигини англатади. Бугун эса биз идеалга яқин ўйин намойиш этдик», – деб таъкидлади Моуриньо.
Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» очколар сони бўйича пешқадам «Барселона»ни қувиб етди ва Мадриднинг яна бир клуби – «Атлетико»ни икки очкога ортда қолдирди. Шу билан бирга, 12-тур доирасидаги «Барселона» – «Атлетико» учрашуви ҳали ўтказилмади. Ушбу беллашув якшанба, 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)