Моуриньо жамоасига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи
"Фенербахче" раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. AS нашри хабар беришича, "канарейкалар" ярим ҳимоячи Арда Гулерни ижарага олиш варианти ҳақида ўйлашмоқда.
Қайд этилишича, Мадриднинг “Реал” клуби январь ойида Гулерни ижарага бериши мумкин, шунда футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлади. Айни дамда туркиялик ярим ҳимоячи "Реал" сафида тез-тез майдонга тушмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Арда Гулер 2023 йилнинг ёзида айнан “Фенербахче”дан “Реал”га кўчиб ўтган эди. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари 19 ёшли Гулерни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар